Протезлаш бўлими

Протезлаш бўлими Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2-худудида жойлашган. Протезлаш бўлими НРППМ ташкил бўлгандан буён фаолият кўрсатади. Протезлаш бўлими 40 ўринли бўлиб, таянч-ҳаракат системаси патологияси бўлган 18 ёшгача ва ундан катта ногиронлар реабилитация учун мўлжалланган. Ҳар йили протезлаш бўлимидан 1100 дан ортиқ  таянч-ҳаракат системаси патологияси бўлган  ногиронлар реабилитация муолажаларини оладилар.

Протез лаш бўлимига ётқизиш тартиби:
Протезлаш бўлимига ногиронлар ҳар куни шанба ва якшанбадан ташқари соат 9-00 дан 15-00гача ТМЭК берган ордер орқали ётқизилади.  Ногиронларни госпитализацияси учун керакли ҳужжатлар ордерда тўлиқ кўрсатиб ўтилган(паспорт, ордер, ногиронлик маълумотномаси, амбулатор карта, анализлар(RW, HBsAg)). Протезлаш бўлимига Республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлган ногиронлар госпитализация қилинади.

Ногирон бўлимда бўлган вақтида РЯТД бўйича тўлиқ реабилитация муолажаларини олади. Буларга медикаментоз даволаш, реконструктив жарроҳлик, протезлаш, ортезлаш, физиотерапия, ДЖТ, массаж,  психодиагностика, психокоррекция, психопрофилактика, ижтимоий муҳитга мослашув, касбга йўналтириш бўйича индивидуал суҳбатлар ўтказилади.

Протезлаш бўлимида 5 та врач фаолият юритади. Бўлим мудири тиббиёт фанлари доктори, 1 та шифокор тиббиёт фанлари номзоди, 3 та турли тоифадаги шифокор ординаторлар. Бўлим шифокорлар Россия, Украина, АҚШ, Корея, Туркия, Араб давлатларида ўз мутахассисликлари бўйича малака ошириб келмоқдалар.

Протезлаш бўлимида реабилитация тадбирлари реабилитацияга қарши кўрсатмаси бўлмаган барча таянч-ҳаракат системаси патологияси бўлган ногиронларга ўтказилади. Бўлимга қуйидаги нозология бўйича диагностика ва реабилитация учун ётқизилади:
I. Турли сегментдаги ампутация чўлтоқликлари  S48
II. Чаноқ-сон бўғимининг диспластик, дегенератив-дистрофик, идиопатик касалликлари М16
III. Тизза бўғими дегенератив-дистрофик касалликлари М17
IV. Сон суяги туғма чиқишлари S73.0